Россия Финляндияни чегара яқинида NATO базаларини жойлаштиришдан огоҳлантирди

Финляндиянинг Жанубий Карелия провинциясидаги Лаппеенранта шаҳри мери Киммо Ярва Россия чегараси яқинида NATO базасини жойлаштиришни таклиф қилганди. Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин бу таклифга муносабат билдирди.

Фото: «Center for American Progress»

Володиннинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси базаларини жойлаштириш Финляндия ва Швецияни ҳимоя қилмайди, аксинча, маҳаллий аҳолини хавф остига қўяди.

«NATO базаларининг жойлаштирилиши бу икки давлатни ҳимоя қилмайди. Аксинча, бу ҳарбий инфратузилма жойлашган шаҳарлар аҳолисини хавф остига қўяди»,— деган у.

Шунингдек, Володин можаро юзага келганда зарбалар биринчи навбатда душманнинг ҳарбий инфратузилмасига қаратилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Владимир Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирганди. Шунингдек, Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма