Россияда боласи 7-қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл мамлакатдан чиқариб юборилади

Россияда Ўзбекистон фуқароларининг боласи 7-қаватдан тушиб кетиб вафот этганди. «78.ru»нинг хабар беришича, боланинг онаси мамлакатдан чиқариб юборилади.

Фото: «Комсомольская Пправда»

Маълум қилинишича, боланинг отаси — ўзбекистонлик 37 ёшли эркак мамлакатдан чиқиб кетмаслик шарти билан қўйиб юборилган. Марҳумнинг онаси эса рўйхатдан ўтиш муддати тугагани учун 15 кун ичида Россиядан чиқиб кетиши керак.

Ота-онанинг сўзларига кўра, фожиа юз берган куни эрталаб соат саккизда улар 5 ёшли ўғлини уйда ёлғиз қолдириб, ишга кетган. Улар вақти-вақти билан мобил телефон орқали ўғлидан хабар олган. Кечки соат олти яримларда бола дераза токчасига чиққан ва 7-қаватдаги очиқ деразадан тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароларининг 3 яшар қизи 2-қаватдан тушиб кетганди. Жабрланувчи ўртача оғирликда шифохонага етказилган.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади