Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди — фото

Шавкат Мирзиёев 4 июль куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашувда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шу жумладан, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилиш ва рақамлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш борасидаги ўзгаришларни юксак баҳолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатда амалга оширилаётган янгиланишларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга Ўзбекистонда бошланган ҳамда демократик принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўла мос ҳолда, конституциявий қурилишнинг илғор миллий ва халқаро тажрибаси асосида амалга оширилаётган Конституция ислоҳоти хизмат қилиши таъкидланди.

Сума Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан телефон орқали гаплашганди. Эмомали Раҳмон Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан Президентнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди