Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишидаги авиарейс нега бекор қилинди?

Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишида 3 июль куни амалга оширилиши режалаштирилган авиақатнов Қорақалпоғистондаги комендантлик соати сабаб бекор қилинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва Президент фармони ижросини таминлаш мақсадида «Нукус» аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади.

Шу муносабат билан «Uzbekistan Airways»нинг 3 июль куни Тошкент– Нукус–Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ017/ҲЙ018 рейслари бекор қилинган.

Аввалроқ ушбу йўналишдаги авиарейс 4 июль куни амалга оширилиши ҳақида маълумот берилганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди