Туркия ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 4 июль куни туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Чавушўғли Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистонда тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон–Озарбайжон– Туркия уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Аввалроқ Россия ТИВ Қозоғистондаги воқеаларда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватлангани ҳақида маълумот берилганди.


