Афғонистонда спорт залларда эркаклар ўсмирлар билан бир вақтда машқ қилиши тақиқланди

«Толибон» ҳаракати спорт залларда эркакларни 18 ёшгача бўлган ўсмирлар билан бир вақтда машқ қилишини тақиқлади. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Фото: «Aamaj News»

Ҳиротдаги спорт заллари эгаларидан вазиятни назоратга олиш сўралган. Фитнес ўқитувчилари ташриф буюрувчиларни 3 ёш тоифасига бўлиши керак: 18 ёшгача, 18–21 ёш ва 21 ёшдан катта.

Шу билан бирга, «Толибон» ҳаракати машғулотлар пайтида мусиқа тингламаслик, деворлардан бодибилдингчиларнинг плакатларини олиб ташлашни буюрган. Бундан ташқари, эркаклар ибодат қилиш учун танаффус қилиши зарурлиги келтирилган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати PUBG ва TikTok’дан фойдаланишни тақиқлаганди. Шунингдек, ҳаракат эркакларнинг соқол олишига тақиқ қўйганди.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади