Болалар орасида яна бир давлатда маймунчечак аниқланди

Болалар орасида илк марта маймунчечак Францияда аниқланганди. Касалликнинг болалар орасида тарқалиши Нидерландияда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Rublicadecorrientes»

Мамлакатда жами 352 кишида маймунчечак қайд этилган. Касаллик аниқланган бола бошланғич мактаб ўқувчиси ҳисобланади. У қандай қилиб касалликни юқтиргани ҳозирча номаълум.

Таъкидланишича, ёш беморга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати кўриб чиқилмаган. Мутахассислар маймунчечак касалланган ҳайвонларнинг қони, сўлаги ёки касал териси, шиллиқ пардалари билан бевосита алоқа қилиш орқали юқишини айтган. Яна бир омил, бу касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш ҳисобланади.

Шу билан бирга, маймунчечак одамдан одамга ҳаво томчилари орқали ёки жинсий йўл билан юқиши мумкин.

Маймунчечак — кам учрайдиган вирусли касаллик. Ҳасталик аломатлари орасида титроқ, чарчоқ, юқори иситма, бош оғриғи ва юздан бошланиб, тананинг қолган қисмига тарқаладиган тери тошмаси, яра киради. Маймунчечакка қарши махсус даволаш усули, шунингдек, унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Аввалроқ Туркияда маймунчечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланганди. Шунингдек, маймунчечакдан қандай ҳимояланиш мумкинлиги айтилган.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?