Бустер доза билан қачон ва неча мартагача эмланиш керак?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бустер дозалар нега кераклиги, уларни қачон ва неча мартагача қабул қилиш керакли бўйича тушунтириш берди. Мутахассис бу ҳақда «Bugun.uz» билан суҳбатда гапириб ўтган.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг таъкидлашича, ҳали ҳам эмланишни тўлиқ курсини олган одамлар учун бустер доза билан эмланиш асосий талаблардан бири бўлиб қолаверади.

«Биласизми, ўзи Ўзбекистонда саноқли давлатларда бўлган имконият пайдо бўлган. Ҳозир бизнинг амалиётимизда етти турдаги вакцина бор. «Спутник Лайт» вакцинаси билан бир маротаба эмланилади. Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина билан уч маротаба эмланилади. Қолган Ўзбекистондаги бешта вакцина билан икки маротаба эмланилади.

Кимки тўлиқ эмлаш курсини олган бўлса ва икки ёки уч доза вакцина қабул қилинган вақтда эмлашлар оралиғи бир ойни ташкил этган бўлса, охирги доза билан эмланганидан олти ой ўтиб, бустер доза билан эмланиши керак. Мабодо эмлашлар оралиғидаги интервал бузилган, 1,5–2 ой оралиқ билан эмланилган бўлса, охирги дозани олгандан тўрт ой ўтиб бустер дозани қабул қилиш мумкин.

Кимки бустер дозани олти ой олдин олган бўлса, яна бустер доза олиши мақсадга мувофиқ. Бустер дозани сон нуқтаи-назаридан чегараси йўқ. Шундай экан, тўлиқ эмлаш курсини олгандан тўрт ой ўтиб бустер дозага мурожаат қилиш мумкин. Яъни ҳар олти ойда бустер доза олиб туриш мақсадга мувофиқ. Балки, буни бир неча йиллар давомида олишга тўғри келар. Коронавирус тўлиқ тугатилиб, мавсумий касалликка айланиб қолмагунигача биз бустер доза билан эмлаш тадбирларини давом эттирамиз», — деган Нурмат Отабеков.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бир неча бор бустер доза олиш инсон саломатлигига хавф туғдирмайди. Муҳими, оралиқ интервал юқорида айтиб ўтилганидек тўғри танланса бўлгани. Нурмат Отабеков, шунингдек, бустер доза олишда одамнинг олдин қайси вакцина билан эмлангани аҳамиятсиз эканини айтган. Яъни, барча қайси вакцина билан тўлиқ эмланган бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистонда мавжуд бўлган исталган турдаги бустер дозани қабул қилиши мумкин.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Аввалроқ Нурмат Отабеков реанимация бўлимида ётган беморлар орасида бирорта ҳам эмланган одам йўқлигини айтганди. Шунингдек, мутахассис вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа йўқлигини таъкидлаган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди