Депутатлар Қонунчилик палатасидаги банкоматлардан пулни фоизсиз ечиб оладими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар банкоматларнинг комиссион ечиминин бекор қилдиргани ҳақида хабар тарқалди. «Bugun.uz» мухбири ҳолат юзасидан Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев ҳамда муассасага ҳизмат кўрсатувчи банк матбуот хизмати билан боғланди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тарқалган хабарда депутатлар уруш-жанжал қилиб, Олий Мажлисдаги банкоматларнинг комиссиясини 0 фоиз қилиб олгани айтилган. «Bugun.uz» мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида дастлаб Марказий банк матбуот хизматидан изоҳ олган.

Хусусан, матбуот хизмати ходими банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақиллигини, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилишини маълум қилган.

Шунингдек, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланишини, Олий Мажлисга эса «Ipoteka bank» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан банк хизматлари кўрсатилишини қайд этган.

Шунингдек, сайт мухбири Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Одилжон Тожиев билан мулоқот қилганда, бу хабар ярми тўғри, ярми нотўғри эканлини, депутатларнинг уруш-жанжал қилиб олгани ҳақидаги гап эса ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.

«Сиз айтаётган нарса ярим тўғри, ярим нотўғри. Бу ердаги банкоматлар барча банк пластик карталари учун ҳизмат қилади. Айримлари учун фоиз бор, айримларида йўқ. Мисол учун, менда ‘Agrobank’, ‘Asakabank’ пластик карталари бор, улардан фоиз оларкан, xодимлардан ҳам сўрадим. Фақатгина ‘Ipoteka bank’ка тегишли пластик карталардан фоиз олмас экан. Бу банк томонидан яратиб берилган хизмат.

Тўғриси, мен учун пластик карта қулай, пул ечиб ишлатмайман, ҳеч ишим тушмаган экан. Постда урғу қаратилган депутатларнинг тўполон қилиб олгани ҳақидаги гап эса ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Одилжон Тожиев.

Шундан сўнг Ипотека банк матбуот хизмати билан боғланилганда, банк ходими, хизмат кўрсатиш раҳбари Одилжон Тожиевнинг гапларини тасдиқлаб, хизмат томонларнинг ўзаро шартномаси асосида кўрсатилаётганини маълум қилган.

«Бизда корпоратив мижозлар анчагина, уларнинг банкоматларининг жуда кўпи текин қилинган. Ипотека банкнинг икки томонлама шартномаларига кўра, айнан шундай мижозларга комиссиясиз банкоматлар фаолияти йўлга қўйиб берилган. Бунақа банкоматларнинг сони кўп», — деди банк ходими.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк банкоматлардаги нақд пул етишмовчилигига изоҳ берганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди