Жиззахда йигитлар эркакни аёллар кийимида видеога олиб, уни тарқатиш билан қўрқитди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 24 июнь куни эркакни аёллар кийимида видеога олиб, уни тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, тунги соат 01:00 да Сўғдиёна МФЙда яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро, Жиззах шаҳри Хайробод МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган яна бир шахс ва уларнинг шериклар Бахмал тумани Маданият МФІЇ Булоқбоши маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони Бўстон МФЙ ҳудудидаги дала майдонига олиб борган. Шундан сўнг уни аёллар кийимида видеога олган.

Улар видеотасвирларни интернетда тарқатмаслик учун жабрланувчидан 100 доллар ва 19 миллион 700 минг сўм пул беришини талаб қилган, сўнг пулларни олиб қўйган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ҳам вилоятнинг айни шу — Шароф Рашидов туманида аёлни интим видеосини ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қашқадарёда йигит дўстидан интим видеоларини тарқатмаслик учун 1200 доллар талаб қилган.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?