Жон Кеннедига табрик, «жонини ҳам беришга тайёр ёшлар»нинг Сталинга мурожаати, WSJ муҳаррирининг Ўзбекистон таассуротлари. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши муаллим; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари Bugun.uz’нинг «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

90 йил аввал. 1932 йил 5 июль, сешанба

Совет давридаги ўзбек газеталарининг бош саҳифалари, аввало, қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланар ди. Ёзишга арзигулик ютуқлар бўлмаса, ҳечқиси йўқ, муаммоларни ҳам бемалол ёзавериш мумкин. Қузғун тахаллусли мухбирнинг Сариосиё тумани Диқаландар жамоаси «Янги Ташкилот» колхозидаги аҳвол ҳақидаги хабари ҳам давр муаммолари ҳақида. Хабардан бир парча:

«Колхоз раиси Жўра Қурбонов ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараши устига, бригада бошлиғи Бобоназар Ниёзовнинг ўз ёнига олиб, колхозга ‘камбағаллик’ ниқобида яшириниб ўтиб кирган бойлардан Акромбой Бачча, Роланда Ҳасанов ва Саид Тўхтаевлар билан ҳамиша ичиб маст бўлиш билан вақт ўтказаётирлар… ‘Янги Ташкилот’ колхозининг ташкилий-хўжалик томонидан мустаҳкамланишига тўғаноқ бўлиб келган юқоридаги синфий ёт унсурларни колхоздан ҳайдаб,.. Колхозсоюз раҳбарлиги жонлантирилиши керак».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 июль сонидан лавҳа

Москвада 2 июль куни СССР комсомол ташкилотининг 7-қурултойи очилган. «Қизил Ўзбекистон» газетасининг хабар беришича, қурултой иштирокчилари, уларнинг таърифича, «Лениннинг зарбдор сояси ва энг яхши шогирди» ҳисобланган СССР етакчиси — ўртоқ Сталинга алангали салом йўллаган. Салом хатида комсомоллар, жумладан, шундай ваъда беради: «Сен, ўртоқ Сталинни маҳкам ишонтириб айтамизки, ленинчи марказқўм бошид турган ҳолда раҳбар қила турганинг, руҳлантира турганинг ва истиқбол бера турганинг ишга, бу ишга — коммунизм ишига биз ленинчи комсомол ўзимизнинг бутун ғайратимиз ва бутун кучимизни, зарур бўлган тақдирда — ҳаётимизни берамиз».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 июль сонидан лавҳа

1992 йилги ўзбек матбуотининг асосий муаммоли мавзуларидан бири — давлат органлари Давлат (ўзбек) тили тўғрисидаги қонун талабларини тўлақонли бажармаётгани ва ўзбек ёзуви қандай (кириллми, лотинми ё арабий?) бўлиши кераклиги ҳақида эди. Қизиғи, бундан 60 йил аввал ҳам Ўзбекистонда худди шундай муаммо бўлган, 1932 йилги матбуотнинг бу борада ёзганлари, ифода шаклини ҳисобга олмаса, 1992 йилги қайдлардан кўп ҳам фарқ қилмайди. Масалан, «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 июль сонида эълон қилинган «Жумҳурий идораларнинг кўпларида аппаратни ўзбеклаштириш иши сира қониқарли эмас» материалида шундай гаплар бор:

«Молия комиссарлиги (вазирлиги) учбурчаги қошида ерлилаштириш комиссиялари ташкил бўлган бўлса-да, сариқ чақалик иш қилмаганлар. Шунинг натижасида бутун ёзма-алоқа ишларини белгиланган секторларда вақт ўтиб кетса ҳам, ерли тилда олиб бормайдилар. Ҳатто ерли тилни била турган ўртоқлар ҳам ‘янги алифбени билмаймиз’, деб ёзма-алоқа хатларни русча олиб боради… Ўзбекистон касабалар шўросида март ойидан бошлаб европалик ўртоқлар учун 2 группали ерли тилни ўрганиш курси ташкил қилиниб, биринчи группага 16 киши, иккинчи группага 3 киши тортилган. Буларнинг кўп қисми курсга қатнашмайдилар… Ўзбекистон касабалар шўросининг 15 сектори бўлиб, шулардан биттаси ҳам ишларни ерли тилга кўчирмаганлар. Ёзма-алоқа хатлари, қўлланмалар энг аввал русча ёзилиб, кейин ерли тилга таржима қилиш билангина ерлилаштиришга кечганлар».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 июль сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Лозаннада Германиянинг Биринчи Жаҳон урушидаги мағлубияти учун ғолиб давлатларга товон пулларини тўлаши масаласида катта анжуман бўлиб ўтган ва унда, карикатурадан кўриниб турганидек, бир тўхтамга келинган. «Германия товон тўлашга рози бўлди. Франция энди Германиянинг фақат терисини шилиб олиши қолди», — дейилади карикатура изоҳида.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 июль сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 5 июль, пайшанба

Совет газеталарида СССР раҳбарлари — Никита Хрушчёв ва Леонид Брежневнинг 4 июль — АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан президент Жон Кеннедига йўллаган табриги матни эълон қилинган. Исталган бошқа тадбирда, баҳонада АҚШни ёмонлаб қолишга интиладиган совет амалдорлари ўз байрам табригида шундай деб ёзади: «Бизлар миллий байрамлар билан бир-биримизни табриклар эканмиз, биргаликда зўр ғайрат билан қилаётган ишларимизнинг натижаларини — Ер юзида уруш хавфини йўқотиш ва тинчликни мустаҳкамлаш ишидаги муваффақиятларимизни ҳам кўрсата оладиган пайт келишига ишонгимиз келадики, эндиликда барча халқлар, шу жумладан, давлатларимизнинг ҳам халқлари шуни кутмоқдалар».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

Дарвоқе, АҚШ ўз мустақиллигининг 186 йиллигини нишонлаётган шу кунларда бир гуруҳ америкаликлар Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди. «Қизил Ўзбекистон» газетаси хабарига кўра, улар орасида Wall Street Journal муҳаррири Вермонт Ройстер ҳам бор. «Ўзбекистонда экономикани ривожлантириш учун қилинаётган ишлар менда ғоят кучли таассурот қолдирди», — дейди у.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

Айни вақтда, Афғонистондан ҳам меҳмонлар келган. Кобул университети филология факультети декани С.Б. Мажруҳнинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон Республикаси фаннинг ривожланиши билан танишиш делегация аъзолари учун мароқли бўлди. Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар даражаси Совет Иттифоқининг бошқа қисмларидагидек юксакдир. Республика яхши тайёргарлик кўрган жуда кўп илмий кадрларга ҳамда тадқиқот ишлари олиб бориш учун йирик базага эга».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

Колхозларнинг вазифаси фақат пахта ё ғалла етиштириш эмас, балки ўзи масъул ҳудудда боғча, ясли ва туғуруқхоналар ҳам қуришдир. Қуролмаса, керак бўлса ўз биносини болалар учун бўшатиб берсин. «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган «Боғча ва яслилар кўпайсин» материалидан олинган мана бу иқтибос бу фикрни тасдиқлайди: «… область колхозларидаги 17 меҳмонхона, правление бинолари бўшатилиб, боғчаларга берилиши, уларга 665 бола тортилиши керак эди».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

«Ҳаромтовоқлар» сарлавҳали хабардаги айрим атамалар ҳозирги замонга мослаштирилишса (масалан, «колхоз» ўрнига «фермер хўжалиги», «минг сўм» ўрнига «миллион» ёки «миллиард сўм»), ҳикоя қилинаётган 1962 йилги ҳодиса худди 2022 йилгидек бўлиб қолади:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Жазоирда мустақиллик масаласида референдум бўлиб ўтган ва мамлакат халқи Франциядан мустақил бўлиш учун овоз берган (1962 йил 5 июль — Жазоир мустақиллиги куни ҳисобланади).

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

Шу муносабат билан СССР етакчиси Никита Хрушчёв Жазоир муваққат ҳукумати раиси Бен Юсуф Бен Ҳеддага табрик йўллаган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 июль сонидан лавҳа

30 йил аввал. 1992 йил 5 июль, якшанба

1992 йил 5 июль куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

Муҳрим Аъзамхўжаев

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди