Лукашенко дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко санкциялар донни озиқ-овқат бозорларини йўқ қилиш билан таҳдид қилувчи янги қуролга айлантирганини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: « »

Президент ўғит ва нефть маҳсулотлари етказиб беришдаги чекловлар кейинги қишлоқ хўжалиги мавсумларига зарар етказиши мумкинлигини айтган. Шунингдек, у донга «катта сиёсат» ва келажакдаги ҳарбий можароларнинг мумкин бўлган сабаби деб таърифлаган.

Лукашенко дон нархи ошишининг бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархига муқаррар таъсирини борлигини эслатган.

«Сиз яхши эслайсиз, 2008 йилда буғдой нархининг кескин кўтарилиши араб баҳори билан якунланганди», — деган у.

Беларусь раҳбари дунё мунтазам равишда «Улуғ Ватан уруши давридан бери кўринмаган» очарчиликдан қўрқиши, аммо БМТ озиқ-овқат инқирозини тўхтата олмаётганини айтган.

«Маълум бўлишича, нонга долларни суртиб бўлмайди», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ Лукашенко Марказий Осиё ларзага келаётгани ва яқин орада кураш бошланишини айтганди. Шунингдек, Беларусь президенти Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди.

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Жамият11:10 | 10.8.22
Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди