Москвада 60 дан ортиқ мигрант муштлашди — видео

Москва шарқида жойлашган Руднево саноат зонасидаги қурилиш майдончасида 3 июль куни 60 нафардан ортиқ муҳожирлар муштлашди. Бу ҳақда «Moslenta.ru» хабар берди.

Фото: «Moslenta.ru»

Муҳожирлар муштлашувда таёқ ва биталардан фойдаланган. Воқеа гувоҳлари ҳодисани тасвирга олган. Видеода муҳожирларнинг бир-бирини ҳақорат қилиб, қурилиш қолдиқларини ўзаро улоқтиргани акс этган. Можаронинг кўплаб иштирокчилари тахталар, темир панжаралар ва супурги билан «қуролланган».

Ҳодисага бир гуруҳ ишчилар ишламагани ва ҳамкасблари уларнинг ўрнига барча ишларни қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Муҳожирлар қайси давлатдан экани ҳозирча аниқланмаган. Метрополитен полицияси можаро ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаган. Қурбонлар ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Россияда турар жой мажмуаларидан бири ёнида ўнга яқин муҳожир ва қўриқчилар муштлашганди. Шунингдек, мамлакатда тожикистонлик мигрантлар ўзбекистонлик эркакни ўғирлаб кетганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди