Нукусда хорижий журналистларга воқеаларни ёритишга тўсқинлик қилинаётгани айтилди

Нукусда хорижий журналистларга воқеаларни ёритишга тўсқинлик қилинаётгани, шунингдек, техникалари олиб қўйилгани ҳақида хабар қилинди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Конституциявий комиссия матбуот хизмати

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда, айниқса халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ўртасида Нукусда хорижий журналистларга воқеаларни ёритишга тўсқинлик қилинаётгани айтилган. Жумладан таниқли журналист Жоанна Лиллис воқеаларни ёрита олмаётгани, техникалари олиб қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

«Бу хабарлар фейк. Мен жойдаги комендатура вакиллари, шунингдек, Жоанна Лиллис хоним билан боғландим. У ҳеч қандай муаммо йўқлигини, фаолият олиб бораётганини билдирди. Ўзбекистон очиқлик ва ҳуқуқийлик принципларига содиқ мамлакат сифатида шаклланмоқда, ва бу қувонарли», — дейди Бобур Бекмуродов.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. «Нигоҳ» ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото