Ўзбекистонлик ошпазлар Доғистондаги фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди

Доғистонда «Food Street Dag–2022» гастрономик фестивали доирасида Махачқалъа шаҳрида «Visit Dagestan – 2022» халқаро пазандалик чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик ошпазлар совринли ўринларни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, унда олтита давлат: Италия, Маврикий, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Покистон вакиллари иштирок этган. Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати таркибига дунёнинг Мишлен юлдузли ресторанларининг таниқли ошпазлари: Алан Жошуа Паен (Маврикий) Чезаре Чиуи (Италия), ошпазлик уюшмалари раҳбарлари: Николай Баратов, Алла Мишина, Анна Жукова, Махач Вагабов, Кумсият Мирзаева, Акбар Умаров ва бошқа таниқли мутахассислар киритилган.

Шунингдек, иштирокчилар грилда пазандачилик бўйича беллашган ҳамда италян, ўзбек, мавритания ва турк таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказган. Хусусан, ўзбекистонлик ошпазлар яхши натижа кўрсатган ва турли номинациялар бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта совринларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доғистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма