Қозоғистон бензин ва дизель экспортини тақиқлади

Қозоғистонда айрим нефть маҳсулотлари, бензин ва дизельни автомобиль транспортида олти ойга экспорт қилиш тақиқланди.

Фото: «Tengrinews»

Маълум қилинишича, мамлакат Энергетика, Ички ишлар ва Молия вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси тақиқ бўйича қўшма буйруқни имзолаган.

«Қозоғистон ҳудудидан бензин, дизель ёнилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини автомобиль йўллари орқали олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлаш киритилсин. Мойлаш мойлари ва ҳажми 20 литрдан ортиқ бўлмаган алоҳида идишларда экспорт қилиш бундан мустасно», дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, мазкур буйруқ 12 июль, сешанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ Қозоғистон ўсимлик ёғи экспортига чеклов ўрнатилганди. Шунингдек, мамлакат ун ва буғдой экспортига қўйилган чекловни узайтирганди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди