«Реанимация бўлимида ётган беморлар орасида бирорта ҳам эмланган одам йўқ» — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков реанимация бўлимида ётган беморлар орасида бирорта ҳам эмланган одам йўқлигини айтди. Бу ҳақда мутахассис «Bugun.uz» билан суҳбатда гапириб ўтди.

Кадр: YouTube / Bugun UZ

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, ким вакциналарга шубҳа билан қараётган бўлса, шулар кўпроқ касал бўлмоқда. Бу билан эмланмаганлар доим хавф остида қолиши айтилган.

«Реанимация ва интенсив терапия бўлимида ётган беморлар орасида бирорта ҳам эмланган одам йўқ. Бундан кўриниб турибдики, ким эмланмаган бўлса, ҳозиргача вакциналарга шубҳа билан қараётган бўлса, мана шулар кўпроқ касалликка мойил бўляпти.

Пандемия давом этаётган экан, қачонки вирус атрофимизда юрган экан биз эмланмасдан ёки касалланмасдан туриб иммунитетга эга бўла олмаймиз. Ва биз доимо хавф ости гуруҳига мансуб бўлиб қоламиз. Шу сабабдан эмланиш, агар эмланганимизга етарлича вақт бўлган бўлса, бустер доза билан эмланиш талаб даражасида бўлиб қолаверади», — дейди Отабеков.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортаётгани айтилганди. Шунингдек, Тошкентда коронавирус поликлиникалари қайта ташкил қилиниши хабар қилинган.

Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди