Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашини кенгайтиришга чақирди

Россия дипломати Пекинда бўлиб ўтган БМТ Глобал тинчлик форумида ташкилот Хавфсизлик кенгашини кенгайтиришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу ташкилот ғарблик ҳамкасбларнинг «тарғибот-ташвиқот» олиб борадиган майдонига айланган.

«Бу қадамлар Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини янада узоқлаштириб, унинг иш самарадорлигини пасайтиради. Бундай вазиятда БМТни ислоҳ қилиш зарурати муҳим масала. Россия кенг консенсус асосида БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдори. Бунинг учун Африка, Осиё ва Лотин Америкаси давлатларининг улушини ошириш зарур, токи Хавфсизлик Кенгаши дунё халқларининг интилишларини акс эттира олсин ва янада демократик бўлсин», — деган Россиянинг Хитойдаги элчиси Андрей Денисов.

Шу билан бирга, дипломат Россия Германия ва Япониянинг Хавфсизлик Кенгашига киритилишини қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини, чунки бу ички мувозанатни ҳеч қандай тарзда ўзгартирмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан сиқариб ташлашга чақирганди. Дмитрий Медведев Зеленскийнинг бу чақириғига жавоб қайтарганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради