«Россия Украинани бошқа мамлакатларни босиб олиш учун восита сифатида кўради» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россия Киевни бошқа давлатларни босиб олиш учун восита сифатида кўриши, шунинг учун Украинага хавфсизликни бериш уни бутун Европага бериш эканини айтди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Зеленский Британиянинг «The Economist» нашри томонидан ташкил этилган «Ўзгарувчан дунёда қарама-қаршиликлар, ўзгаришлар, ютуқлар» номли ҳукуматнинг 26-йиллик давра суҳбатида бу ҳақда гапирган. У ўнлаб йиллар давомида Европада хавфсизлик етишмагани ва Европанинг бир қисми хавфсизлиги фақат Будапешт меморандумидаги кафолатларга таянганини айтган.

Президент Россия томонидан 2014 йилдан бери пайдо бўлган бу таҳдидларга Европа бирлашиш ва самарали хавфсизлик кафолатлари билан жавоб бериш мумкинлигини айтган. У Европанинг энергетика бозорида содир бўлаётган воқеаларни айнан уруш сифатида кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган.

«Россия газ ўйини билан инфляция янада кучайиши ва Европа қишда тарихдаги энг катта инқирозни бошдан кечириши учун ҳамма нарсани қилмоқда. Бироқ, биз бир вақтнинг ўзида юнон компаниялари Россия нефти учун энг катта танкер паркини қандай таъминлаётганини кўрмоқдамиз.

Бу Россиянинг бошқа энергия ресурси Европага ва ҳар бир европалик оила бюджетига қарши қурол сифатида ишлатилганда ўз аксини топади», — дейди Украина президенти.

Аввалроқ Зеленский уруш юзасидан дунё етакчиларига мурожаат қилганди. Шунингдек, Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото