Россияда сайёрадаги ядровий портлашларни рўйхатга олиш маркази ишга тушди

Россияда сайёрадаги ядровий портлашларни рўйхатга олиш маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Мамлакат Мудофаа вазирлиги бош геофизик мониторинг маркази 1 июлдан туну-кун навбатчилик қилишини маълум қилган. Марказнинг асосий вазифаларидан бири бутун дунё бўйлаб турли геосфераларда содир бўлган ядро портлашларини қайд этиш ҳисобланади. Қарор мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Маълумот ўрнида, 1 июнь куни Россия Мудофаа вазирлигининг 12-Бош бошқармаси таркибига кирувчи Махсус назорат хизматининг ҳарбий сегментига юкланган вазифаларни ҳал қилиш учун Геофизика мониторинги бош марказининг очилиши бўлиб ўтган.

Аввалроқ Лукашенко Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди. Шунингдек, Украина Россия билан тузилган иккита ядровий келишувдан чиққанди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди