Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади — видео

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, шаҳардаги деҳқон бозор атрофида машиналар тўхтатиши мумкин бўлмаган жойларга қўйилган транспорт воситаларига нисбатан тегишли тартибда чора кўраётган йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи томонидан кактакланган. 1994 йилда туғилган эркак ўзига тегишли бўлган «Lacetti»ни суратга олаётган инспекторга ташланиб, унинг ёқасидан ушлаган. Шундан кейин унинг юзи ва тана қисмига мушт туширган.

Бунга жавобан ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан электрошокер қўллашга мажбур бўлган. Унга нисбатан эса хизмат текшируви тайинланган. Унга кўра, ходимнинг ўз хизмат вазифасини белгиланган қоидалардан четга чиқмаган ҳолда бажаргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда Пастдарғом туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида аёл хизмат вазифасини бажариш учун борган Мажбурий ижро бюроси ҳодими калтакланганди. Шунингдек, Фарғонада қарздор МИБ ижрочисини уриб, кийимларини йиртиб юборганди. Ҳамда Сурхондарёда қидирувда бўлган комбайнни беришни хоҳламаган эркак Мажбурий ижро бюроси ходимини урган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди