Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, суҳбат аввалида Россия президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. 2022 йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда.

Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.

Аввалроқ Эрдўғон ҳам Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистон борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото