Си Цзиньпин Путиннинг Россияга ташриф буюриш таклифини рад этди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига жавобан Россияга ташриф буюришдан бош тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «ThePrint»

Маълум қилинишича, Путин 15 июнь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Хитой раисини Россияга таклиф қилган. Бироқ, Си Цзиньпин Россия президентининг таклифини рад этиб, коронавирус пандемияси туфайли яқин келажакда Россияга ташриф буюриш қийинлигини айтган.

Япониянинг «Yomiuri Shimbun» нашри Хитой ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Путин Си Цзиньпин ташрифидан АҚШ ва Европа билан зиддиятларни янада чуқурлаштирмаслик учун фойдаланишга умид қилаётганини айтганди.

Ўз навбатида, Путиннинг матубот котиби Дмитрий Песков Си Цзиньпиннинг Россияга келмаслигини қуйидагича изоҳлаган:

«Гап шундаки, Хитойда маълум ковид чекловлари давом этмоқда ва бу мутлақо нормал ҳолат, биз бунга тушуниш билан муносабатда бўлишимиз керак», — деган Песков.

Аввалроқ Хитой раиси Украинадаги урушга муносабат билдирганди. Шунингдек, Россия ва Хитой АҚШ резолюциясига вето қўйганди.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди