Термизга снарядлар келиб тушгани акс этган видеолар тарқалди

Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудига 5 июль куни снарядлар келиб тушганди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видеолар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қулагани қайд этилди. Таъкидланишича, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, вайронагарчиликлар кузатилмаган.

Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бирлиги томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди