Туризм соҳасидаги конституциявий ислоҳотлар борасида жамоатчилик муносабати ўрганилмоқда

Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга, хусусан, туризм соҳасидаги ўзгаришлар борасида жамоатчилик муносабати ўрганилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Конституцияга берилаётган таклифлар орасида ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан турли чекловлар ўрнатиш, шунингдек, уларнинг обектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бўйин товлаш тақиқланмоқда. Қолаверса, хусусий мулк дахлсизлиги нормаси таклиф қилинмоқда.

Туризм ва маданий мерос вазирлигида бўлиб ўтган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида ана шу ўзгаришлар ҳақида фикр юритилган.

Таъкидланишича, бугунги кунда 1 миллион нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, транспорт, овқатланиш масканлари, айрим жойлаштириш воситалари, туризм ва маданий мерос ташриф обектларида мослаштирилган шароитлар ҳамда хизматлар ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.

Хусусий мулк дахлсизлиги нормаси эса бевосита туризм соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан туризм соҳасига инвестиция киритилишига хизмат қилади. Ўз навбатида, туризм соҳасида янги туристик обектлар вужудга келади, жойларда иш ўринлари яратилади ва аҳоли даромади ортади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қонунчилик палатасида Конституция муҳокамаси узайтирилганига муносабат билдирилганди.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди