
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтдиТуркия шимоли-ғарбида 5 июль, сешанба куни йўловчи автобуси йўл четига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Daily Sabah» хабар берди.
Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳатланган. Автобус Эдирне шаҳридан Бодрумга кетаётган бўлган. Ҳодиса жойига тез ёрдам ходимлари ва ўт ўчирувчилар етиб келган, жабрланганларни автобусдан олиб чиққан.
Расмийлар ҳалок бўлганлар орасида бир бола борлигини маълум қилган. Воқеа сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Покистонда 3 июль куни автобус 61 метр баландликдан жарликка тушиб кетганди. Автобусда 35 нафарга яқин йўловчи бўлган. Улардан камида 19 нафари ҳалок бўлган.