Украинадаги «махсус операция» давом этадими?

Россия президенти Владимир Путин Луганск «озод қилингани»га қарамай Украинада «махсус операция» давом этишини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «BBC»

Президент Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан 4 июль кунги учрашувда бу ҳақда гапирган. У Луганскни «озод қилган» ҳарбийларни табриклаб, улар дам олиши кераклигини таъкидлаган.

«Фаол жанговар ҳаракатларда қатнашган ва Луганск йўналишида муваффақиятга эришган, ғалаба қозонган бўлинмалар, албатта, дам олиши, жанговар имкониятларини ошириши керак, Бошқа бўлинмалар, жумладан, Шарқ ва Ғарб гуруҳлари ўз вазифаларини аввалдан тасдиқланган режага мувофиқ бажаради», — деган Россия президенти.

У учрашувда Украинадаги «махсус операция» иштирокчиларини мукофотлашни ҳам таклиф қилган.

Аввалроқ Россия ва АҚШ Украинадаги урушни тўхтатишни муҳокама қилганди.

Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди