Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони маълум қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 5 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Меҳнат вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳид Асқаров «Bugun.uz» мухбирига хорижда қанча ўзбекистонлик мигрантлар борлигини маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Маълум бўлишича, 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

«Уларнинг 1,5 миллиони Россияда, 350 дан ортиғи Қозоғистонда, 150 га яқини Туркияда, 50 мингга яқини эса Жанубий Кореяда», — деган Асқаров.

Унинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият, хусусан, Россия ва Украина ўртасидаги вазият туфайли доимий равишда кузатилмоқда. Қийин аҳволда қолган фуқаролар билан ишлаш учун махсус тезкор штаб тузилган.

«Шу кунгача мигрантлар билан боғлиқ оғир ҳолат кузатилмаган. 2022 йилнинг феврал-март ойларида рубль курсининг долларга нисбатан беқарорлашиши туфайли қандайдир тўлқин пайдо бўлган. 2022 йил бошидан 1 июлигача бўлган давр статистик маълумотларини 2022 йил билан солиштирадиган бўлсак, бу даврда қайтган фуқаролар сони кўпаймаган, яъни вазият барқарор», — деган у.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ижтимоий тармоқларида ўтказилган социологик сўровнинг сўнгги маълумотига кўра, «Ўзбекистонга қайтасизми?» деган саволга респондентларнинг 40 фоизи «йўқ» деб, 23 фоизи эса «ҳа, рубль тушмаса» деб жавоб берган.

Асқаров илгари Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 6 та ваколатхонаси фаолият юритгани, ҳозирда уларнинг сони Россиянинг аксарият ўзбекистонликлар яшайдиган вилоятларида 16 тага етганини қайд этган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилганди. Шунингдек, Россияда мигрантлар муддатсиз яшаш учун рухсатнома олиши мумкинлиги айтилган.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди