Аҳмад Масъуд ва «Толибон» Тожикистонга боради

Аҳмад Масуд бошчилигидаги Афғонистон Миллий қаршилик фронти Душанбеда «Толибон» билан конференция ўтказади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, учрашувга Афғонистоннинг барча сиёсий кучлари таклиф этилган. Конференция бўлиб ўтадиган сана маълум қилинмаган.

«Конференциядан кўзланган мақсад ҳозирги инқирозга сиёсий ечим топиш ва Афғонистондаги барча сиёсий кучлар иштирокида инклюзив ҳукумат яратиш», дейилади Миллий қаршилик фронти хабарида.

Таъкидланишича, «Толибон» ҳокимият тепасига келганига 11 ой бўлди, бироқ мамлакатда ҳали «жамиятдаги барча этник гуруҳлар»ни қамраб оладиган инклюзив ҳукумат ўрнатилмаган.

«Қаршилик фронти ҳали ҳам афғон муаммосини фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Биз урушни ечим сифатида қабул қилмаймиз», — дейди Аҳмад Масъуд фронти аъзоси.

У Афғонистон барқарор тинчлик ва барқарорликка фақат мулоқот орқали эриша олишини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Масъуд  бошчилигидаги Афғонистон Миллий қаршилик фронти бугунги кунда «Толибон» ҳукуматига қарши турган асосий ҳарбий-сиёсий куч ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги тинчлик музокаралари 2021 йил августь ойидан бери вақти-вақти билан ўтказилиб келинмоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўзаро натижага эриша олмаган.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд қаршилик фронти «Толибон»га қарши кураша оладиган давлатни айтганди. Шунингдек, Аҳмад Масъуд қаршилик кучлари АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтганди.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?