16:51 | 06.07.22 674

Алишер Усмонов рафиқаси билан ажрашди

Ирина Винер бу маълумотни тасдиқлади

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашди. Бу маълумотни Винер «Матч ТВ» телеканалига берган интервьюсида тасдиқлади.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, ажрашиш ФҲДЁ бўлимида содир бўлган. «Бутун Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер россиялик тадбиркор Алишер Усмонов билан ажралиш ФҲДЁ бўлимида бўлганини айтди», дейилади хабарда.

Россия Оила кодексига кўра, эр-хотиннинг биргаликдаги вояга етмаган фарзандлари бўлмаса, ҳар иккала турмуш ўртоғининг ажрашишига розилик бўлса, ФҲДЁда ажралишни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.

Миллиардер Винер билан 50 йилга яқин бирга яшаб, шундан 30 йилида қонуний никоҳда бўлгандан кейин ажралишга қарор қилган. Ажрашиш ташаббускори 68 ёшли миллиардернинг ўзи бўлган. Турмуш ўртоқларнинг ҳеч бири бунинг сабабини изоҳламаган. Усмонов рафиқаси билан мулкни бўлишмоқчи бўлмаган. Миллиардернинг ўзи мол-мулкни бўлишмасликни сўраган ва ўз даъвосида рафиқаси билан яшамаслигини ҳам кўрсатган.

Аввалроқ Алишер Усмонов рафиқаси билан ажрашиш тўғрисидаги даъвони қайтариб олганди. Шунингдек, Усмонов ва рафиқаси нега ёпиқ тарзда ажрашаётгани маълум қилинганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 405
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 248
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 455
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 410
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 459