Британияда сальмонелла вирусининг хавфли штами тарқалмоқда

Буюк Британияда гўшт маҳсулотларида сальмонелла бактериясининг хавфли штами кўпаймоқда. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «UCL»

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит вазирлиги бу маълумотни тасдиқлаган.

«Вазирлик сўнгги ўн йил ичида Европа бўйлаб сальмонелла бактериялари тарқалиши ва айниқса, унинг микробларга қарши чидамлилик даражасидан хавотирда. Расмийлар вазиятни кузатишда давом этади ва зарур бўлганда чора кўради», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, сальмонеллалар, биринчи навбатда, чақалоқлар ва қариялар ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Буюк Британияда 2019 ва 2020 йилларда 400 нафарга яқин одам сальмонелла бактерияси билан касалланган.

Сальмонелла инфекциясининг асосий хавфи шундаки, бактерия ҳаётий органларга зарар етказиши ва жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, у менингит, остеомиелит, сальмонелла пневмонияси ва бошқа шу каби жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Тибет музликларида мингга яқин хавфли бактерия ва вируслар топилганди. Шунингдек, Қозоғистон сув омборларида вабо бактерияси аниқланганди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади