21:10 | 06.07.22 626

Бухорода чақалоқ тиббиёт талабларига зид тарзда массаж қилингани айтилмоқда — видео

ССВ ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирди

Бухорода чақалоқда тиббиёт талабларига мос бўлмаган уқалаш амалиёти ўтказилгани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда чақалоқда тиббиёт талабларига мос бўлмаган уқалаш амалиёти ўтказилгани акс этган видео тарқалган. Шунингдек, ушбу ҳолат Бухорода кузатилгани айтилган.

Вазирликнинг муносабатида ҳозирда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани аниқланаётгани келтирилган. Шу билан бирга, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб борилаётгани ва унинг натижалари бўйича маълумот берилиши билдирилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кичик ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.