Эрон Ўзбекистонни Қорақалпоғистондаги вазият бўйича қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов 5 июль куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, Абдуллаҳиён Эрон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

Эрон ташқи ишлар вазирига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат, вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик, минтақада жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва асосий йўналишлари тўғрисида атрофлича маълумот берилган.

Ўзбекистон–Эрон кўп қиррали муносабатларини, энг аввало, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Бўлиб ўтажак тадбирларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.

Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бир-бирларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан табриклаб, Ўзбекистон ва Эроннинг халқларига фаровонлик ва равнақ тилаган.

Аввалроқ Россия президенти Қорақалпоғистон бўйича кўрилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаганди. Шунингдек, Эрдўғон ҳам Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистон борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди