Ислом Каримов билан бирга Асакага борган «Дэу», сабзавот экиш планини бажара олмаётган Тошкент шаҳри, Ҳиндистон Британия қўлида қолишини ёқлаган Гитлер. Ўзбек матбуоти 6 июлда нималар ҳақида ёзган?

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши муаллим; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

90 йил аввал. 1932 йил 6 июль, чоршанба

Тошкент ҳозир саноат шаҳри, аммо 90 йил аввал Тошкентнинг ҳам бошида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш плани бўлган. «Қизил Ўзбекистон»нинг 1932 йил 6 июль сонида Ўзбекистон пойтахтида сабзавот экинларини экиш суст бораётгани танқид қилинган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 6 июль сонидан лавҳа

Турклар апельсинни «портакал» деб атайди. Афтидан, 90 йил аввал ўзбекистонликлар ҳам бу мевани шундай атама билан таниган. Сўзимизга тасдиқ сифатида «Фаластин танглик ичида» хабаридан бир парча: «Фаластиндан четга энг кўп чиқарила турган мол портакал бўлиб, сўнгги вақтда шу нарсага кўп умид тутган эдилар. Лекин танглик муносабати билан жаҳон бозорида бу молга аввалгидек талаб йўқ».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 6 июль сонидан лавҳа

Орадан 10 йил ўтар-ўтмас бутун дунёни навбатдаги жаҳон уруши комига тортишидан бехабар дунё матбуоти учун Адольф Гитлер шу кунларда энг талабгир муаллифлардан бири. Хусусан, Британиянинг «Таймс» газетасида ҳам унинг бир мақоласи эълон қилинган. Мақолада, жумладан, Ҳиндистонда Британия ҳокимияти сақланиб қолиши «Англия учун бўлганидек, Германия учун ҳам баробар керакли», деб ёзган. Бу гаплар, табиийки, мустақиллик орзусидаги ҳиндларга ёқмаган ва улардан бири Гитлерга очиқ хат билан мурожаат қилган. Сўнг бу ҳиндистонликка шундай жавоб берилган:

«Муҳтарам Пиллаи афанди! Господин Ҳитлер маҳкам ишонадики, агар Буюк Британия Ҳиндистондан кетса, бу нарса Ҳиндистонда болшевизмнинг ўрнашувини билдиражак. Шу сабабли Ҳиндистонда Британия ҳокимлигининг сақланиши бутун маданий дунёнинг манфаатига мувофиқдир» (бу гаплар совет Ўзбекистонининг бош газеталаридан бири — «Қизил Ўзбекистон» газетасида ҳеч бир қўшимча изоҳсиз, қуруқ ахборот тарзида берилгани ғоят қизиқарли).

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 6 июль сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 6 июль, жума

Ўзбекистон Қурилиш вазирлигининг 1962 йил биринчи ярми якунлари бўйича ҳисоботи — янги саноат объектлари, жами 1170 ўринли болалар боғчалари ва яслилар, 9 минг квартира фойдаланишга топширилган.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 6 июль сонидан лавҳа

Шимолий Кореяда Ўзбекистон саноат маҳсулотларидан фойдаланилаётгани ҳақида қисқача:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 6 июль сонидан лавҳа

Тахминан 60 йил аввалги совет матбуотининг ўзига хослиги шундаки, у капиталистик мамлакатларда фақат норозилик намойишлари ва урушларни кўради, ҳатто Уругвай каби мамлакатларда ҳам ижобий воқеалар бўлиши мумкин эмас. Ижобий воқеаларнинг бари Совет Иттифоқига дўст социалистик мамлакатлар бўлиши мумкин, холос.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 6 июль сонидан лавҳа

30 йил аввал. 1992 йил 6 июль, душанба

Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига айлантирилган:

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 6 июль сонидан лавҳа

Президент Ислом Каримов Жанубий Кореянинг «Дэу» корпорацияси раҳбари Ким У Жун билан Асакада бўлган — бу ерда томонлар йилига 60 мингта енгил автомашина, 80 мингта микроавтобус, 40 мингта кичик ҳажмдаги юк ташувчи машиналар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қуришга келишиб олган.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 6 июль сонидан лавҳа

Ҳозир ҳар қадамда дўкон, исталганига кириб, пластик идишларга қадоқланган ичимлик сув сотиб олиш мумкин. Аммо 30 йил аввал бундай бўлмаган — кўчада юрган одамлар чанқоғини ё газ-автоматлар, ё махсус жойларда оқизиб қўйилган бепул водопровод сувлари орқали қондирган. «Тошкент оқшоми» газетаси муштарийларидан бири бир неча йил аввал ҳам бинойидек ишлаб турган шу тизим нега энди ишламай қолганидан норози бўлиб мактуб йўллаган (ўрни келганда таъкидлаш жоиз, марказий гавжум жойларда ичимлик сувни бепул ичиш мумкин бўлган нуқталарни тиклаш мақсадга мувофиқдир).

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 6 июль сонидан лавҳа

«Ўзгидромет»нинг 1992 йил июль ойи учун прогнози: «Июль бурмунча ‘юмшоқ’ келади».

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 6 июль сонидан лавҳа

Муҳрим Аъзамхўжаев

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди