Исроил Яқин Шарқда ядровий қуролланиш бошланишидан огоҳлантирди

Исроил бош вазири Яир Лапид Яқин Шарқда ядровий қуролланиш пойгаси бошланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар бреди.

Фото: «Getty Images»

Унинг сўзларига кўра, бунга музокаралар натижасида Эрон томонидан статус-квони сақлаб қолиниши сабаб бўлади ва бу бутун дунёга хавф солади.

«Бизда келишув мазмуни бўйича келишмовчиликлар бўлиши мумкин, аммо фактлар бўйича келишмовчилик йўқ. Шуниси аниқки, Эрон келишувни бузмоқда ва ядро дастурини ривожлантиришда давом этмоқда», — деган Лапид.

Исроил бош вазири Теҳронни Тель-Авив назорати остидаги ҳудудларга ҳужум қилиш учун фойдаланиладиган дронларни яратганликда айблаган.

Маълумот ўрнида, статус-кво халқаро ҳуқуқда — мавжуд бўлиб турган ёки муайян фурсатда мавжуд бўлган ва сақлаб қолиш ёки тиклаш тўғрисида сўз бораётган сиёсий, ҳукуқий ҳолат.

Аввалроқ Исроил армияси Эрон ва унинг иттифоқчиларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция бўйича тайёргаликдан ўтаётганди. Шунингдек, Эрон ерости ядро иншооти қураётгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради