Жиззахда ЙТҲ оқибатида «Damas» йўловчиси ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Янгиобод туманида 4 июль куни «Damas» ва «Ваз-2106» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, соат 7:30 атрофида «Damas» автомашинаси ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётганда ухлаб қолган. Сўнг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Ваз-2106» автомашинасининг йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида «Damas»да бўлган, 1987 йилда туғилган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси эса турли тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган.

Аввалроқ Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши сабаб «Nexia» ағдарилганди. Шунингдек, Сурхондарёда «Nexia» ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди