Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдирди — фото

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳолат Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган цемент заводида содир бўлган. ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитойда туғилгани, ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг экани аниқланган.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этгани туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Аввалроқ Сурхондарёда хитойликлар итларни ўлдириб, темирга осиб қўйгани айтилган хабарга муносабат билдирилганди. Бундан ташқари, Қашқадарёда хитойликлар эшакни сўйиб, истеъмол қилаётгани айтилган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео