КХШТ ҳам Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Ўзбекистондаги вазият туфайли минтақада мураккабликлар юзага келишини прогноз қилди. Бу ҳақда КХШТ котибияти вакили Александр Кузнецов хабар берди.

Расмий «Инфофорум–Сочи» IX Жанубий ахборот хавфсизлиги форумида бу бўйича гапирган.

«Ўзбекистон КХШТ масъулияти бўлган ҳудудлардан бирига кирган. Воқеалар ривожланишни прогнозлаш давом этмоқда, унда асоратлар кутилмоқда. Биласизми, бор-йўғи икки кун ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасида у ерда содир бўлган воқеалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди, Россия ҳукуматнинг саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Буларнинг барчаси, албатта, КХШТ низом органлари доирасида кўриб чиқилади ва бунга ҳам муносабат бўлади», — деган Кузнецов.

Унинг сўзларига кўра, КХШТнинг барча аъзоларига умумий таъсир сезилмоқда, хусусан, бу «вазият мураккаблашиб бораётган» ахборот муҳити орқали амалга оширилмоқда.

«Кўпчилик давлатлар аллақачон таъсир ўтказишнинг турли шакллари билан шуғулланадиган ҳарбий тузилмаларни яратган», — дейди у.

КХШТ котибияти вакили Ўзбекистондаги воқеаларда хорижий давлатлар вакилларининг иштирокини кузатиш мумкинлигини айтган.

«Бу нафақат ушбу давлатлар аҳолиси, балки ушбу вазиятнинг салбий ривожланишига ҳисса қўшадиган бошқа давлатларнинг вакилларини ҳам ўз ичига олади», — деган расмий.

Аввалроқ ШҲТ Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирганди. Шунингдек, АҚШ Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирган.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди