Навоийда институт ўқитувчиси 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси 2 минг доллар эвазига абитуриентни ўқишга киритмоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Г.М. фуқаро Ш.ни пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган. У Тошкент шаҳрида ишловчи танишлари орқали ушбу институтнинг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, бошқа институтга кўчириб бериш эвазига 2000 долларларни олган вақтида ушланган.

Г.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, институт талабаси Б.Р. институтнинг яна бир ўқитувчиси С.М.нинг топшириғига асосан 2000 долларларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аввалроқ Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи фуқародан 5000 доллар пора олганда қўлга тушганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди