Ўзбекистонда ҳудудларнинг бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади. Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади. Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади. Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади. Бунда яқин (5 йиллик), ўрта (10 йиллик) ва узоқ (20 йиллик) муддатларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик мезонлар асосида вилоятнинг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланади.

Иккинчи босқичда бош схемалар асосида лойиҳа офиси ҳудуднинг Бош режасини ишлаб чиқади. Бунда:

  • вилоятнинг ихтисослашувига қараб, саноат, хизмат кўрсатиш ва аҳоли яшаш пункти каби зоналарга ажратилади, йўллар ва инфратузилма тармоқларини тақсимлаш кўзда тутилади.
  • ҳудудий лойиҳаларни тасдиқлаш, объектларга қўйилган талабларни белгилашни вилоят бош архитектори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳал қилади;

Учинчи босқичда бош режаларга асосан, вилоят, туман ва шаҳар бош архитекторлари ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўз ҳудудининг мастер режаларини тасдиқлайди. Бунда, ажратилган зоналардаги мактаб, боғча, шифохона, уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашуви кўрсатилади. Туман, шаҳар бош архитектори ва ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқаради. Қурилиш вазирлиги қайсидир маҳаллада лоток қаердан ўтиши ёки бино қандай ёритилиши керак, деган масалалар билан шуғулланмайди. Булар туман ва маҳалла даражасида ҳал бўлади. Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади.

Аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 15 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси бош директори ўринбосари Шерзод Зияев 2022 йил охиригача пойтахтнинг бош режасини тақдим этиш режалаштирилганини маълум қилганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди