Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида «санитария инқилоби» бўйича ўрганишлар ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм ва Навоий вилоятларининг туризм объектларида «санитария инқилоби» бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра Республика ишчи гуруҳи томонидан 13–18 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, 20–25 июнь кунлари Хоразмда ва 27 июнь–2 июль кунлари Навоийда бир қатор туризм объектлари ўрганилган.

Натижада объектларда санитар-гигиеник, техник хавфсизлик, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш талабларига жавоб бермаслик, жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар учун зарурий шарт-шароитлар яратилмаганлиги каби камчиликлар аниқланиб, муҳокама қилинган. Тегишли ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларига хато-камчиликларни зудлик билан бартараф этиш топширилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2022–2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, туризм зоналари, меҳмонхоналар, сиҳатгоҳ ва дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий намойиш жойлари, маданият ва истироҳат боғлари, оммавий бозорлар), аэропорт, вокзал ва автошохбекатларда «санитария инқилоби»ни амалга ошириш кўзда тутилган.

Унга кўра, республикадаги барча туризм намойиши объектларида санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича хатлов ўтказилади.

Санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлмаган туризм намойиши объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчалари қурилиши ва таъмирланиши таъминланиб, уларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар учун зарурий шарт-шароитлар яратилганлигига эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда санитария талабларига жавоб бермаган шифохона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда санитария-эпидемиология соҳасига 200 млн доллар ажратилиши маълум қилинганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди