23:04 | 06.07.22 447

Қозоғистонда икки минг йиллик жангчи аёл қолдиқлари топилди — видео

Топилма ёнида қурол ва тақинчоқлар ҳам аниқланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида археологлар Қизилжар қабристонида олиб борилган қазишмалар пайтида икки минг йиллик жангчи аёлнинг суяк қолдиқларини аниқлади. Бу ҳақда «Хабар» маълумот берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, скелет ёнидан қуроллар, керамика ва қимматбаҳо тақинчоқлар топилган. Олимлар бу минтақада биринчи марта бундай тўлиқ қуролланган аёлнинг қолдиқларига дуч келмоқда. Чунки дафн жойида камон, ноёб ўқ учлари, ханжар аниқланган бўлиб, жангчи нафақат қуролларни, балки олтин, зарҳал ва бронза заргарлик буюмлари билан мунчоқларни ҳам афзал кўрган.

«Дафн жойининг диаметри 22–25 метр атрофида бўлган. Унинг ҳажмни инсоннинг мавқеини белгилайди. Яъни, бу кўчманчиларнинг маълум, кичик доирасига раҳбарлик қилган аёл ҳисобланади», — деган Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети профессори Александр Подушкин.

Топилманинг ўзига хослиги шундаки, у жуда яхши сақланган. Профессор Подушкин жангчи аёл вафот этганда 50 ёшда бўлгани, тахминларга кўра, у сармат қабилалари доирасига кирганини айтган.

«Жанубий Қозоғистон ҳудуди сарматларнинг этник ҳудуди ҳисобланмайди. Бироқ бизнинг материалларимиз бу ҳудудда қадимги аҳолининг бу гуруҳи, яъни осиёлик сарматлар деб аталадиган сарматлар гуруҳи бўлганини тасдиқлайди. Бу жиддий илмий ишончли маълумотлар», — дейди Подушкин.

Тарихчилар дафн атрофидаги қазишмаларда шахсий буюмлар: бронза ойна, ва ёстиқчани ҳам аниқлаган.

«Ойна гўё одамнинг тимсоли. Улар кўзгуни дастасини синдириб, урган. Бу маросмим бўлиб, шундан кейин ойна қабрга қўйилган», — дея тушунтирган Жанубий Қозоғистон Давлат Педагогика Университети талабаси Екатерина Асадчева.

Археологларнинг бошқа топилмалари қаторида Култўбе аҳоли пункти ҳудудидан топилган ёзувли сопол лавҳа ҳам бор. Хатнинг ёши икки минг йилни ташкил қилади.

Аввалроқ археологлар бронза даврида яшаган аёлнинг юзини тиклаганди. Шунингдек, археологлар 4000 йил аввал яшаган аёл қандай кўринишда бўлганини кўрсатган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 363
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 147
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 761
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 283
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 482
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 492