Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади

Россия Давлат Думаси ягона ижтимоий жамғарма тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Москва мери ва ҳукумати матбуот хизмати

Унинг доирасида мажбурий пенсия, ижтимоий ва тиббий суғуртага суғурта мукофотлари учун ягона тарифлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу 2023 йилда амалга ошиши ва мигрантларга ҳам таалуқли бўлиши таъкидланган.

Хусусан, чет эллик ишчилар россияликлар билан тенг равишда мажбурий тиббий суғурта доирасида тиббий хизматлардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин мигрантлар иш берувчилари суғурта бадалини тўлаганидан кейин уч йил ўтгач умумий асосда даволанишини айтган. Бунгача муҳожирлар учун фақат шошилинч тиббий ёрдам хизмати кўрсатилади.

Маълумот ўрнида, Россияда ўзбекистонлик 1,5 миллион мигрант меҳнат фаолиятини олиб боради.

Аввалроқ Россияда мигрантларнинг квартирасини текшириш бошланганди. Шунингдек, Москвада мигрант ҳайдовчиларнинг машинасига огоҳлантирувчи тугма ўрнатилиши маълум қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди