21:33 | 06.07.22 357

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон биринчи президентини туғилган куни билан табриклади

Телефон орқали мулоқотда қандай масалалар гаплашилгани маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади. Мулоқот чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори суръат билан ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Қозоғистоннинг биринчи президенти Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчил давом эттирилишига ишонч билдирди. Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев муборак Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тилади.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 56
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 63
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 630
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 205
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 390
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 431