Шавкат Мирзиёв Нукусдаги воқеаларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот котиби

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтган. «Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир. Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди», — деган давлат раҳбари.

Президент шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдирган. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.

«Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз», — дейди Президент.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Нукусда туман раҳбарлари билан мулоқот қилганди.

Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди