Тошкентда Ҳайит байрами кунлари жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум бўлди

Тошкентда Қурбон Ҳайити байрами кунлари жамоат транспорти қай тартибда ишлаши маълум бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» бу бўйича маълумот берди. 

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон фармонига биноан, 2022 йил 9 июль куни республикада «Қурбон Ҳайити» ишланмайдиган байрам куни ва 11-, 12 июль кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шу муносабати билан, байрам ва дам олиш кунлари жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилган:

  • 2022 йил 9 июль,шанба — ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  •  2022 йил 10 июль, якшанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2022 йил 11 июль, душанба — қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2022 йил 12 июль, сешанба — қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
  • 2022 йил 16 июль, шанба — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Рамазон Ҳайити кунлари 2–4 майда жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото