Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Натижада Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.

Ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган И.А 10 нафардан ортиқ синфдошларини Telegram’да ташкил қилган «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» гуруҳларига қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган. Шунингдек, у яқинлари ва кўплаб танишларини «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарғиб қилган.

Ўз навбатида гуруҳ аъзолари мазкур материаллар билан танишиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТ фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишган. Мазкур жиноий гуруҳ Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг ғоявий етакчиларидан бири Маҳмуд Абдулмўмин тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуд Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Холдаров Махмуд

Аввалроқ Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида маълумот берилганди.

Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Жамият10:05 | 1.10.22
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади