Украина яна бир ташкилотга аъзолик учун ариза топширди

Украина бош вазири Денис Шмигаль мамлакат номидан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза топширди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Фото: Telegram / @Denys_Smyhal

Шмигаль Украинанинг ташкилотга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризани Бош котиб Матиас Корманга топширган.

«Умид қиламизки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти кенгаши бизни имкон қадар тезроқ аъзоликка қўшилишимиз учун ушбу ҳужжатни кўриб чиқади», — деган Украина бош вазири.

У ариза топшириш Луганодаги конференция доирасида Украинани қайта тиклаш режасини амалий амалга ошириш муҳокамасида содир бўлганини айтган.

«Украина ташкилотнинг барча мақсадлари ва қадриятлари билан ўртоқлашади ва имкон қадар тезроқ унга қўшилишга интилади. Украинанинг ташкилотга аъзолиги мамлакат тикланиши ва ривожланиши асосларидан биридир», — дея қўшимча қилган вазир.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 28 февралда мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини имзолаган. 17 июнь куни Еврокомиссия Европа кенгашига Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилган. Европа кенгаши 23 июнда Украинага ЕИга аъзоликка номзод мақомини берган. Молдова ҳам бу мақомни олган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди