0:09 | 06.07.22 273

Хитойда хакер 1 млрд кишининг маълумотларини қўлга киритди

Бу тарихдаги энг йирик ҳужумлардан бири бўлиши мумкин

Хитойда хакер миллиард одамнинг маълумотларини 10 биткоинга сотувга қўйди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум бўлишича, хакер Шанхай полициясининг компютер тизимларига бузиб кириб, бир миллиард Хитой фуқароларининг маълумотларини қўлга киритган. Воқеа тарихдаги энг катта маълумотларга бузиб киришдан бирига айланиши кутилмоқда.

Таъкидланшича, ўтган ҳафтада ChinaDan таҳаллуси билан аноним интернет фойдаланувчиси Breach Forums хакерлик форумида 10 биткоин учун 23 терабайтдан ортиқ маълумотни сотишни таклиф қилган хабарни жойлаштирган. Бу миқдор тахминан 200 минг долларга тенг.

Хакернинг таъкидлашича, маълумотлар базаларида Хитойдаги бир миллиард одам ва бир неча миллиард исм, манзил, туғилган жой, миллий идентификация рақами, мобил телефон рақами, жиноятнинг барча тафсилотлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Binance (криптовалюта биржаси) бош директори Чжао Чанпэн бу ҳолатдан кейин фойдаланувчилар текшируви кучайганини айтган.

Аввалроқ Жанубий Африкада ака-ука 3,6 миллиард долларлик биткоинларни олиб, ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилганди.