Президентнинг амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 6 июль куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати дарак берди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамфа барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Бош котиб Ўзбекистоннинг 26 июль куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади.
Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни тинглади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашув ўтказганди. Унда мамлакатда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш доирасида БМТнинг институт ва марказлари билан кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.



